tg-me.com/odiljon_tojiyev/692
Last Update:
Хабарингиз бор, “Ёшлар ойлиги” доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар комиссияси, Парламент ахборот маркази ва "Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази" ННТ ҳамкорлигида “Парламент билимдони” танлови ташкил этгандик.
Уч босқичда ўтказилган танловда парламент фаолияти ва сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган 14-18 ёш ва 19-25 ёш тоифасида 3109 нафар ёшлар қизиқиш билдирди.
Ҳар бир босқичда энг кучлилар тест синовларида саралаб борилди. Якуний босқичга эса 30 нафар ёшлар ўтди.
Якуний босқичда ҳакамлар томонидан давлат бошқаруви ва сиёсий-ҳуқуқий мавзуларда берилган саволларга энг тўғри ва тезкор жавоб берган 6 нафар ёшлар ғолиб деб топилди.
Розия, Одина, Севинч, Элёрбек, Илҳом ва Сардорбек Сизларни чин қалбдан табриклайман!
Яқин кунларда Қонунчилик палатасида учрашамиз.
Танлов дипломи ва эсдалик совғалар ҳам кутмоқда 👍
Танловга ўз қизиқишини билдириб, иштирок этган барча ёшларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
P.S. Махсус бот орқали доимий тарзда билимларингизни синовдан ўтказиб бориш имкониятини қолдирдик.
Одилжон Тожиев
BY Odiljon Tojiyev

Share with your friend now:
tg-me.com/odiljon_tojiyev/692